ТОПОНИМИКА

ТОПОНИМИКА (юн. topos — жой ва onyma — исм, ном) — ономастикаттт жой номлари (географик атоқли номлар) ни, уларнинг пайдо бўлиши ёки яратилиш қонуниятларини, ривожланиш ва ўзгаришини, тарихийэтимологик манбалари ва грамматик хусусиятларини, уларнинг тузилишини, тарқалиш ҳудудлари ҳамда аталиш сабабларини ўрганувчи бўлими. Муайян бир ҳудуддаги жой номлари мажмуи — топонимия, алоҳида олинган жой номи эса топоним деб аталади. Топонимлар ҳам, тил лексикасининг бир қисми сифатида бошқа ҳамма сўзлар сингари тил қонуниятларига бўйсунади, лекин ўзининг пайдо бўлиши ва баъзи ички хусусиятлари жиҳатидан жамиятнинг кундалик моддий ва маънавий ҳолати, иқтисодий турмуши, орзу ва интилишларига алоқадор бўлиб, маълум даражада бошқа гуруҳ сўзлардан фарқ қилади. Шу билан бирга, топонимларда миллий тилимизга хос бўлган қадимий фонетик, лексик ва морфологик элементлар кўпроқ сакланган бўлади. Жойнинг табиий географик шароити (рельеф), аҳолининг этник таркиби, кишиларнинг касби ва машғулоти, қазилма. бойликлар, тарихий шахслар ва воқеалар топонимлар вужудга келишининг асосий манбалари ҳисобланади.

Топонимика геогр., тарих, этн. билан чамбарчас алоқада ривожланади. Топонимия тил тарихи (тарихий лексикология, диалектология, этимология ва б.)ни тадқиқ этишда муҳим манба ҳисобланади, чунки баъзи топонимлар (айниқса, гидронимлар) архаизм ва диалектизмларни ўзгартирмасдан барқарор сақлаб қолади, кўпинча муайян ҳудудда яшаган халкларнинг субстрат тилларига бориб тақалади. Топонимика халкларнинг тарихий ўтмиши хусусиятларини жонлантиришга, уларнинг жойлашиш чегараларини белгилашга, тилларнинг ўтмишдаги тарқалиш ҳудудларини, маданий ва иқтисодий марказлар, савдо йўллари ва ш. к. географиясини тавсифлашга ёрдам беради. Топонимларнинг амалий транскрипцияси, уларнинг дастлабки асосга кўра ҳамда бир хил ёзилиши, бошқа тилларда берилиши Топонимиканинг амалий жиҳати ҳисобланади.

Топонимлар йирик ёки майда объектларнинг номлари эканлигига қараб макротопонимлар ва микротопонимларга ажратилади: макротопонимлар — кенг ҳудудлар, катта объектлар (материклар, океанлар, тоғлар, чўллар, дарёлар, шаҳарлар, қишлоқлар ва шу каби)нинг атокли отлари; микротопонимлар — кичик объектлар (жарликлар, тепаликлар, қудуқлар, кўчалар, қўрғонлар ва шу каби) нинг атокли отлари. Лекин топонимларни бундай тасниф қилиш шартли, чунки кўпинча макротопоним билан микротопонимни фарқлаш қийин.

Турли хил географик объектларни атовчи номларнинг категорияларига мувофиқ равишда Топонимиканинг қуйидаги бўлимлари ажратилади: гидронимика — сув ҳавзалари: дарё, канал, сой, ариқ, булоқ, кўл кабиларнинг номларини ўрганувчи соҳа; ойконимика — аҳоли яшаш масканлари ва уларнинг қисмлари: қишлоқ, маҳалла, гузар, кўча, овул, қўрғон номларини ўрганувчи соҳа; оронимика — ер юзасининг рельеф шакллари: tof, чўққи, қоя, қир, тепа, қия номларини текширадиган соҳа; урбанонимика — шаҳар ичидаги ҳар қандай объектлар номларини ўрганувчи соҳа; космонимика — Ердан ташқаридаги объектлар (осмон жисмлари) номларини ўрганувчи соҳа ва б.

Сўнгги 40—45 й. ичида Топонимиканинг назарий ва амалий асослари ишлаб чикдлди, Топонимика соҳасида бир қанча тадқиқотлар майдонга келди. Бунда рус олимларидан В. А. Никонов, А. В. Суперанская, А. П. Дульзон, Э. М. Мурзаев, В. Н. Топоров, О. Н. Трубачев, ўзбек номшуносларидан Ҳ. Ҳасанов, Э. Бегматов, Т. Нафасов, С. Қораев, 3. Дўсимов ва б. нинг хизматлари катта бўлди. Ўзбекистон топонимияси 20-а. нинг 60-й. ларидан илмий асосда ўрганила бошланди: Қашқадарё, Хоразм, Тошкент, Сурхондарё, Самарканд, Маргилон, Қўқон, Бухоро, Бойсун, Мирзачўл, Шаҳрисабз, Нурота ҳудудларидаги жой номлари тадқиқ этилди, Топонимикага оид бир неча луғатлар, рисола ва монографиялар нашр этилди. Ҳ. Ҳасановнинг «Ер тили» (1977), С. Қораевнинг «Географик номлар маъноси» (1978), 3. Дўсимовнинг «Хоразм топонимлари» (1985), Т. Нафасовнинг «Ўзбекистон топонимларининг изоҳли луғати» (1988), Н. Охуновнинг «Жой номлари таъбири» (1994) ва б. шулар жумласидандир.

Ад..Никонов В. А., Введение в топонимику, М., 1965; Мурзаев Э. М., Очерки топонимики, М., 1974.

Эрнст Бегматов, Носиржон Охунов.


Кирилл алифбосида мақола: ТОПОНИМИКА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
Исмлар. Энг чиройли ва машҳур исмлар.
ЕР
ЎЗБЕКЛАР
ТОШКЕНТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты