ТОПШИРИҚ ШАРТНОМАСИ – фуқаролик-ҳуқуқий шартнома турларидан бири. Унга кўра, бир тараф (вакил) 2тараф (топшириқ берувчи)нинг номидан ва унинг ҳисобидан муайян ҳаракатларни содир этиш мажбуриятини олади. Бинобарин, вакил тузган битим бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлар бевосита топшириқ берувчвда вужудга келади. Топшириқ шартномаси ёзма шаклда тузилади. Агар қонун ҳужжатларида ёки шартноманинг ўзида назарда тутилган бўлса, топшириқ берувчи ишончли вакилга ҳақ тўлаши шарт. Топшириқ шартномаси иккала тараф ёки улардан бирининг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириши билан боғлиқ бўлса, топшириқ берувчи, агар шартномада бошқача ҳолат белгиланмаган бўлса, ишончди вакилга ҳақ тўлаши шарт. Вакил ўзига берилган топшириқни топшириқ берувчи кўрсатмаларига мувофиқ бажариши керак. Ишнинг ҳолатларига кўра, топшириқ берувчининг манфаатлари учун унинг кўрсатмаларидан четга чикиш зарур бўлса, вакил бу ҳақда топшириқ берувчидан олдиндан сўрай олмаган, ўз сўровига оқилона муддатда жавоб олмаган бўлса, у топшириқ берувчининг кўрсатмаларидан четга чиқишга ҳақли. Бундай ҳолларда вакил хабар бериш имкон туғилиши биланоқ йўл қўйилган четга чиқишлар ҳақида топшириқ берувчига хабар қилиши шарт. Топшириқ берувчи тижорат вакили сифатида иш олиб борадиган вакилга топшириқ берувчининг манфаатларини кўзлаб оддиндан суров юбормаган ҳолда топшириқ берувчининг кўрсатмаларидан четга чиқиш ҳуқуқини бериши мумкин. Шартноманинг мазмунини тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ташкил қилади. Шартнбманинг ҳуқуқий белгилари 2 томонлама, консенсуал, ҳақ эвазига ҳам, ҳақсиз ҳам бўлиши мумкин. Топшириқ шартномасининг бекор бўлиши, Топшириқ шартномасида ҳуқуқий ворислик ва б. масалалар Ўзбекистон Республикасининг ФК да белгилаб қўйилган (817модда). Икром Зокиров.