ВАНТ-ГОФФ

ВАНТ-ГОФФ (Van’t Hofl ) Якоб Хендрик (1852.30.8, Роттердам —1911.1.3, Берлин) — голланд кимёгари, физик кимё ва стереокимё асосчиларидан бири. Петербург ФАнинг хорижий мухбир аъзоси (1895 й. дан). Амстердам (1878 й. дан) ва Берлин (1896 й. дан) ун-тларининг проф. 1874—75 й. ларда углерод атомининг тўрттала валент кучлари тетраэдрнинг учларига йўналган деган фикрни олға сурди ва органик бирикмаларнинг молекулаларида атомларнинг фазовий жойлашув назариясини биринчи бўлиб баён этди. В.-Г. кимёвий реакцияларнинг кинетикаси ва термодинамикаси, суюлтирилган эритмалар назарияси соҳасида йирик ишлар қилди. 1885—87 й. ларда газ қонунларини суюлтирилган эритмаларга татбиқ қилиш мумкинлигини исбот этди, эритмалардаги осмотик босим қонунини таърифлаб берди (1887), бу қонун В.-Г. қонуни деб аталади. В.-Г. сув-туз системаларидаги мувозанатни тадқиқ этди. Нобель мукофотининг 1-лауреата (1901).


Кирилл алифбосида мақола: ВАНТ-ГОФФ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



КИМЁ
ФИЗИКА
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
Исмлар маъноси. Энг оммабоп исмлар тўплами.


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты