ТОРИЙ РУДАЛАРИ

ТОРИЙ РУДАЛАРИ — таркибидаги Th саноатда фойдаланиш учун техник томондан қулай ва иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бирикма ва концентрацияларда бўлган табиий минерал ҳосилаларнинг шартли номи. Th нинг хусусий конлари номаълум: одатда, полиметалл рудалар мажмуидан Nb, Та, Zr, U, камёб ер элементлари ва бошқалар билан биргаликда йўлйўлакай қазиб олинади. Бундай рудаларда Th нинг миқдори 0,01 дан 0,1% гача бўлади. Уларнинг барчаси ишқорли магматик жинслар билан алоқадор. Асосий минераллари: монацит (ThO2 28% гача), торит (ThO2 77% гача), торианит [(Th,U)O2 45—93%]. Торийли конларнинг генетик типлари орасида эндоген ва экзоген конлар фарқ қилинади. Эндоген конлар гуруҳида пегматит (Банкрофт — Канада), карбонатит (МаунтинПасс—Калифорния), гидротермал (Стинкампскрааль — ЖАР), альбитит, скарн ва магматик конлар маълум. Экзоген конлар турлй (эллювиал, аллювиал, замонавий ва кўмилган денгизқирғоқ — бўйи) монацитли сочмалардан ташкил топган. Улар торийнинг асосий манбаси ҳисобланади. Йирик денгизқирғоқбўйи сочмалар Ҳиндистонда ва Бразилияда маълум.


Кирилл алифбосида мақола: ТОРИЙ РУДАЛАРИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
КАНАДА
МИНЕРАЛ
РОССИЯ
ФРАНЦИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты