ТОРМОЗ НУРЛАНИШ

ТОРМОЗ НУРЛАНИШ — зарядланган зарраларнинг электр майдонида ёйилиши жараёнида уларнинг кинетик энергиясини электромагнит тўлқинлар энергиясига айланиши. Тормоз нурланиш зарраларни (электрон, протон ва б.) моддалардан ўтиш жараёнида, космик фазода юкрри энергияли зарраларни ўзаро тўқнашувларида, электр ва магнит майдонларидаги харакатида ва б. жараёнларда ҳосил бўлади.

Тормоз нурланиш жадаллиги (интенсивлиги) ҳажм бирлигидаги атомлар сонига, зарра тезланиши квадратига, модда ядроси заряди квадратига тўғри, зарранинг тинч ҳолатдаги массаси квадратига тескари пропорционал. Шунинг учун бу жараён енгил зарраларнинг катта электр зарядли атом ядролари майдонида тормозланиш учун ўринли. Mac, электроннинг Тормоз нурланиши протонникидан млн. марталаб кучли бўлади (протон массаси 1836 электрон массасига тенг). Тормоз нурланиш олишда оғир ядроли моддалар (РЬ, Аи, Pt, W ва б.) қўлланилади.

Рентген трубкасидан чиқадиган рентген нурлари, элементар зарралар емирилишида ҳосил бўладиган уквантлар, шунингдек, зарядланган зарралар тезлаткичнинг магнит майдонида ҳаракатланганида улар чикарган фотонлар Тормоз нурланишга мисол бўла олади. Зарралар тезлиги ёруглик тезлигига яқинлашганда Тормоз нурланиш жадаллиги кескин ошади; бу зарраларга юқори энергияни беришни қийинлаштиради. Тормоз нурланиш Ернинг магнит майдонида ҳаракатланаётган космик зарраларнинг энергиясини камайтиради.

Тормоз нурланиш спектри узлуксиз. Паст частотали Тормоз нурланиш интенсивлиги модда ядроси зарядига ва электронларнинг бошлангич энергиясига деярли боғлиқ эмас. Тормоз нурланиш спектрал зичлиги, частотанинг қиймати шқтс2/к бўлганда кескин нолга интилади. Тормоз нурланиш интенсивлигининг бурчаклар бўйича тақсимланиши, в қ ^jr~ ва 0° орасида тақсимланган бўлади. Амалиётда Тормоз нурланишнинг ультрабинафша, рентген спектрлари кенг қўлланилади.

Ад.: Соколов А. А., Тернов И. М., Релятивистский электрон, М., 1974; Берестецкий В. Б., Лифшиц Е. М., Питаевский Л. П., Квантовая электродинамика, М., 1990.


Кирилл алифбосида мақола: ТОРМОЗ НУРЛАНИШ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ЕР
ЭЛЕМЕНТАР ЗАРРАЛАР
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФИЗИКА
РЕНТГЕН НУРЛАРИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты