ВАРВАРИЗМЛАР

ВАРВАРИЗМЛАР (юн. barbaros — айнан ажнабий) — маълум бир тилга чет тиллардан кириб келган, тилда тўла ўзлашмай, ётлиги билиниб турадиган сўз ва иборалар. Варваризмлар асосан сўзлашув услубига хос, тилнинг адабий меъёрини бузади ва унинг асосий луғат таркибига кирмайди. Варваризмлардан баъзан бадиий адабиётда маҳаллий муҳитни бериш, образларни хослаштиришда фойдаланилади. Мас., В. иемни («Ханка», «Танка»), пулни («кўкидан» борми — доллар борми), лавозим ва шахсни («мер», «шеф», «бос», «барон») ва ҳ. к. ни англатади, шунингдек мазах килишда фойдаланилади. Ўзбек тили дав-лат тили мақомини олгач, турли тиллар-дан, айниқса рус тилидан кирган Варваризмлардан («мадам», «братан», «земляк», «пахан», «дедуля» ва б.) ўзбек сўзлашув тили фаол тозалана бошлади.


Кирилл алифбосида мақола: ВАРВАРИЗМЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
Исмлар маъноси. Энг оммабоп исмлар тўплами.
ЛУҒАТ
РОССИЯ
ТОШКЕНТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты