ТОРОҒИЗ БАҚАЛАР

ТОРОҒИЗ БАҚАЛАР (Brevicipitidae) — думсиз сувда ва курукликда яшовчилар туркумига мансуб ҳайвонлар оиласи. 260 тури бор. Дарахт устида, ерда, тупроқни ковлаб яшовчи турлари мавжуд. Ташқи кўриниши ва тузилиши жуда хилмахил. Танасининг уз., одатда, 2—4 см, айрим турлариники 10 см дан ортиқ. Урғочиси нисбатан йирик. Тороғиз бақаларнинг оғзи тор (номи шундан). Тунги ҳайвон. Ҳашаротлар, асосан, чумолилар ва термитлар билан озиқланади. Сув ҳавзаларида кўпаяди. Кўпайиш даврида баланд овоз билан сайрайди. Қуруқлик муҳитига мослашув натижасида айрим Тороғиз бақалар ривожланишида итбалиқдаври йўқолган. Жануби Шарқий Осиё, Австралия, Жан. Африка, Мадагаскар ва Американинг тропик кисмида тарқалган.


Кирилл алифбосида мақола: ТОРОҒИЗ БАҚАЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ЕР
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ОСИЁ
ХИТОЙ
ТОШКЕНТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты