ВАРДОНЗЕ ДАВЛАТ ТАБИАТ ЁДГОРЛИГИ — давлат муҳофазасида бўлган ноёб табиат ёдгорликларидан бири. Бухоро вилояти Шофиркон туманида жойлашган. Дастлаб 1975 й. да қўриқхона сифатида ташкил этилган. Чўлларнинг жадал ўзлаштирилиши билан қўриқхоналик аҳамиятини йўқотди ва 1983 й. дан давлат табиат ёдгорлигига айлантирилди. Майд. 300 га. Унинг ҳудудида қумликлар, қад. Вардонзе (Қўрғони Вардонзе) ёдгорлиги бор. Ноёб саксовул дарахтлари, Рихтер черкези, юлгун ва б. ўсади.