ВАРИАТОР (лот. vario — узгартираман) — юритма (ҳаракатлантиргич) билан иш бажарувчи механизм орасидаги узатиш нисбатини бир текис ўзгартирадиган қурилма. Поғонасиз узатма В. нинг асосий қисми ҳисобланади. Турли шароитларда машина ва механизмларнинг мақбул (оптимал) тезликларда ишлашини таъминлайди. Мас., метрополитен эскалаторларида Вариатор ёрдамида даста билан зиналарнинг харакат тезликлари бараварлаштирилади (эскалаторда кетаётганингизда қўлингизни дастага қўйиб турсангиз, даста зиналарга нисбатан тезроқ сурилаётганлигини сезасиз. Бу ҳол В. нинг яхши ишламаётганлигини билдиради). Вариаторнинг механик сирти иккинчисининг ён томонига тегиб ҳаракат қиладиган иккита диекдан иборат фрикцион узатмадир. Етакланувчи (вертикал) валнинг ҳаракатини ўзгартириш учун биринчи диск ўз ўқида сурилади. Вариатор машина, механизмларда, кимё, тўқимачилик саноати ва транспортда ишлатилади.