ТОРФ (нем. torf) — ботқоқлик ўсимликларининг ўта намгар ва ҳаво кириб бориши қийин бўлган шароитда табиий чириши ва чала парчаланган қолдикларининг тўпланишидан ҳосил бўладиган фойдали қазилма, ёқилғи. Т. нинг органик моддаси турли даражада парчаланган ўсимлик қолдиқларидан иборат. Торф ер устида ёки минерал ётқизиқлар қоплами остида биринчи ўн м лардаги чуқурликда ётади. Чиринди (гумус) Т. га қорамтир ранг беради. Кимёвий таркиби Торф ҳосил қилувчи ўсимликларнинг кимёвий таркибига ва Торфнинг парчаланиш даражасига боглик бўлиб, унда 50—60% углерод, 5 — 6,5% водород, 30—40% кислород, 1 — 3% азот, 0,1—1,5% олтингугурт бор. Т. га хос хусусиятлар: табиий шароитда жуда кўп нам (88—96%) сақлаш, ғоваклик (96—97% гача) ва б. Т. нинг текстураси бир жинсли, баъзан қатламли, структураси, одатда, толасимон ва пластик. Ранги сариқ ёки қўнғирқора. Торфнинг қуруқ ҳолатда зичлиги (0,3 г/см3 гача), иссиқлик ўтказиш коэффициенти кам, газ ютиш хусусияти эса кўп бўлади. Торфнинг дунёдаги захираси 500 млрд. т бўлиб, конларининг майдони дунё бўйича 176 млн. га. Торф тез уваланишидан узоққа ташиб бориш кийин. Шунинг учун маҳаллий ёқилғи сифатида фойдаланилади. Брикетланган ҳодда ташиш кулай. Торф йирик электр стялари, иссиклик электр марказлари хамда зд ва фка қозонхоналарида ёқиш учун ишлатилади. Торфдан қурилиш материаллари (плиталар) ҳам тайёрланади. Газлаштириш ва чала кокслаш йўли билан кимёвий моддалар олинади. Қ. ҳ. да ва оҳак аралашмасини тайёрлашда торфаммиакли ўғитлар ишлаб чиқариш. да, сабзавотчилик ва гулчиликда биологик ёқилғи, чорвачилиқда тўшама сифатида, тиббиётда даволаш муолажаларида ишлатилади. Торф конлари барча материкларда: Шим. ярим шарда — Ғарбий Сибирь ва ғарбга томон Атлантика океанининг соҳилларигача ҳамда Шим. Американинг шим. шарқий қисмида бор. Жан. ярим шарда эса Жан.
Шарқий Осиё оларидагина топилган.