ВАРИАЦИОН СТАТИСТИКА

ВАРИАЦИОН СТАТИСТИКА — математик статистиканинг амалий тармоги; статистик туплам (мажмуа)ларда белгиларнинг тақсимланишини ўрганади. Статистик тўплам бирон бир жиҳатдан ухшаш жуда кўп объектлар ёки ялпи ҳодисалардан ташкил топади. Вариацион статистика барча биологик объектларга хос бўлган ўзгарувчанлик кўп учрайдиган биол., генетика ва қ. х. экинлари селекциясида кенг қўлланилади. Вариацион статистика математик статистиканинг назарий хулосаларига асосланади ва асосан кузатилаётган объектдаги миқдорий белгиларнинг ўзгаришини ўрганишда қўлланилади. Бир гуруҳга мансуб белгиларнинг у ёки бу даражада вариацияланишм ташқи муҳит омилларининг айрим кузатиш объектларига турлича таъсири ҳамда уларнинг ўзига хос хусусиятларига боғлик. Белгиларнинг турли шароитда ўзгаришини ўрганиб, мазкур белгининг қанчалик ташқи омиллар таъсирига учраганлигини аниқлаш мумкин. Айниқса миқдорий белгилар жуда ўзгарувчан. Селекцион-генетик материални миқдорий белгилар бўйича баҳолашда зарурий улчаш, ҳисоблаш, тарозида тортиш, биокимёвий таҳлил ишлари амалга оширилади. Натижада ҳали тартибга келмаган, «хом» маълумот тўпланади. Тўғри маълумот олиш ва реал мавжуд бўлган қонуниятларни топиш учун тўпланган фактик маълумотлар Вариацион статистика усуллари билан ишланади. Бу усулларда сифат ва микдор ўзгарувчанликнинг асосий кўрсаткичлари: ўртача арифметик (х), дисперсия (ст2), ўзгарувчанлик коэффициенти (v,%) ва ўртача арифметик хато (Sx) кабилар аниқланади. Дисперсион анализ энг мукаммал усул бўлиб, популяциянинг умумий ёки фенотипик ўзгарувчанлигини асосий омил ёки асосий омиллар ҳамда муҳит шароити таъсири билан боғлиқ компонентларга ажратиш имконини беради. Бундан ташқари тадқиқотларда белгиларнинг ирсийланиши ва популяциянинг танлашга кўрсатадиган реакциясини баҳолашда генетик-статистик усуллар ҳам қўлланилади. Шунингдек, организм белги ва хусусиятларининг коррелятив боғланиш (қ. Корреляция) йўналиши ҳамда кучини, белгининг муҳит шароитига боғлиқ ҳолда корреляцион ўзгарувчанлигини аниқлашга имкон берувчи корреляцион, регрессион ва ковариацион таҳлиллардан ҳам фойдаланилади.

Наталья Симонгулян. Толибжон Турғунов.


Кирилл алифбосида мақола: ВАРИАЦИОН СТАТИСТИКА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ГЕНЕТИКА
ЕР
ХИТОЙ
ЎЗГАРУВЧАНЛИК


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты