ТОРҚОПЧИҒАЙ — Қашқадарё вилояти ва Туркменистан жан. ғарбидаги сой. Ҳисор тизмасининг Каттапой тармоғи ён бағридаги булоқлардан бошланади. Оқбоштоғ ва Қорабаланд тоғларини кесиб ўтади. Қарши чўлига етмасдан тугайди. Уз. 205 км. Баҳорда тошади (сув сарфи 1 м3/сек. чамасида), ёзда қуриб қолади. Тепақўтон калийли туз конларидан оқиб ўтгани учун суви шўр. Торқопчиғайдан Деҳқонобод туманидаги Торқопчиғай қишлоғи аҳолиси ва хўжаликлари сув олади.