ТОТИМ (Rhus) — пистадошлар оиласига мансуб доим яшил ўсимликлар туркуми. Бир ёки икки уйли; дарахт, буталардан, баъзан, дарахтсимон лианалардан иборат. Бўйи 0,5—12 м (баъзан 20 м гача). Барглари кетма-кет жойлашган. Гуллари майда, тўпгулларга йиғилган. Меваси кичик данакча. 60 (баъзи маълумотларга кўра, 250) тури маълум. Июньиюлда гуллаб, сент. окт. да мева тугади. Асосан, Шим. Америка, Шарқий Осиё, Африка ва Жан. Европада тарқалган. Ошловчи Т. Қрим, Кавказ, Помир, Олай ва б. тоғларда ўсади. Баргида 13—25% ошловчи модда — таннид бор. Т. бўёқ ва доривор моддаларга бой. Ўсимликнинг мум ва лок берадиган, заҳарли, манзарали ва б. турлари бор. Барглари, илдизлари, пўстлоғи, ёш новдалари ва мевалари бўз, тери, жун ва ипакни бўяш учун ишлатилади. Ўзбекистонда 1 ёввойи ва 3 та маданий тури бор.