ВАРИНЬОН ТЕОРЕМАСИ — муайян системанинг куч моментлари билан уларнинг тенг таъсир этувчилари орасидаги боғланишни ифодалайдиган теорема, механика теоремаларидан бири. Француз олими П. Вариньон таърифлаган ва исботлаган (1687). Вариньон теоремасига мувофиқ, агар кучлар тизими Fi тенг таъсир этувчи куч R га эга бўлса, исталган марказ D (ёки ўқ z) га нисбатан тенг таъсир этувчи куч моменти (МаЛ) ўша марказ О (ёки ўқ z)ra нисбатан ташкил этувчи кучлар моментлари М0(Ғ) йиғиндисига тенг бўлади. Математик тарзда қуйидагича ифодаланади: Л/0(Л)=ХЛ/„(Ғ0 ёки М,(К)=ЬМ,(Ғ). В. т. механик (айниқса, статика), материаллар қаршилиги, иншоотлар назарияси ва б. соҳалар масалаларини ечишда қўлланилади.