ТОХАРЛАР

ТОХАРЛАР, тўхорлар — Марказий Осиёнинг кадимий этносларидан бири. Илк маротаба юнонрим манбаларида тохар, тагур (мил. ав. 1 — мил. 1-а. лар), кейинроқ эса, илк ўрта асрларда ҳинд манбаларида тукхара, хитой йилномаларида тухоло, қад. турк манбаларида тоқар (тўқар), тохри (тўхри) шаклларида қайд этилади. Кўпчилик олимлар (Э. В. Ртвеладзе, Ю. А. Зуев) Т. ни ҳиндевропа тиллари оиласининг алоҳида тармоғи ҳисоблайдилар. Баъзи тадқиқотчилар (Г. В. Байле, В. Геннинг) эса уларни ҳиндевропа тил оиласининг эрон гуруҳига киритадилар. Юнон манбаларидан маълум бўлишича, Тохарлар мил. ав. 2-а. ўрталарида бир гуруҳ кўчманчи қабилаларнинг Шарқий Туркистондан чиқиб, жан. ғарбда ЮнонБақтрия подшолигшш босиб олишида иштирок этадилар ва Амударёнинг юқори ҳавзасида жойлашиб қоладилар. Птолемей (мил. 1-а.) Т. ни «Бақтриянинг энг катта халқи» сифатида тилга олади. Илк ўрта асрларда Бактрия ўлкасининг Тохариспгон номи билан юритила бошланиши ҳам уларнинг милоднинг илк асрларидан бошлаб Бақтрия аҳолисининг кўп сонли ва ҳукмрон табақасини ташкил этганлигини кўрсатади. Бақтрия ўлкаси қад. Хитой йилномаларида Дася шаклида қайд этиладики, тадқиқотчилар унинг тохар сўзининг хитойча талаффузидир, деб ҳисоблайдилар.

Тохарларнинг илк ватани масаласи баҳсли. Бир қисм тадқиқотчилар фикрича, уларнинг илк она юрти Шим. Қора денгизбўйи ёки Волгабўйи даштлари бўлиб, мил. ав. 3минг йилликда Олд Осиё орқали шарққа, Ўрта Осиё орқали Шарқий Туркистонга бориб жойлашганлар. Бошқа тадқиқотчилар фикрига кўра, Тохарларнинг илк ватани айнан Шарқий Туркистон бўлиб, улар бу ернинг автохтон (туб жой) аҳолиси булган ва мил. ав. сўнгги асрларда Ўрта Осиё ва Бақтрияга кўчиб ўтишган. Бир қанча тадқиқотчилар қад. Хитой йилномаларидаги юэчжи ва юнонрим манбаларидаги Тохарларни битта халқ деб, ҳисоблашади ва улар дастлаб ҳоз. Хитойдаги Гансу (Кенгсув) вилоятида яшаганликларини таъкидлайдилар. Айнан Шарқий Туркистон ҳудудида Тохарларга мансуб брахмий хатида битилган кўплаб қад. ёзма ёдгорликлар топилган. Ушбу ёзма асарларнинг асосий қисми мил. 5—10-а. ларда яратилган бўлиб, аксарияти буддавий асарлар ва матнларнинг тохарча таржималари ёки қайта ишланмаларидир. Бундан ташқари, Лобнор кўли атрофидан топилган Крорайна давлатининг мил. 3—4-а. ларга мансуб пракрит тилидаги ҳужжатларида тохарча сузларнинг учраши тохар тилининг ушбу давргача тарқалганлигини кўрсатади.

3. Валидий фикрича, улар асли уралолтой халқларига мансуб бўлиб, кейинчалик тохар этноними Шарқий Туркистонга кўчиб келган ҳиндевропаликларнинг бир гуруҳи учун қўлланила бошлаган. Хусусан, тохар этнонимининг ясалиши уралолтой тилларига хосдир. Ушбу тил оиласига мансуб халқларда — ар (эр) «одам» от ясовчи қўшимчаси асосида кўплаб этник номлар вужудга келган. Жумладан, авар, мажар (можор), булғар (булғор), татар, хазар, сабар каби. Тохар этноними ҳам худди шу шаклда пайдо бўлган, яъни тохарқ«тохҚар».

Шунингдек, Дунхуандан топилган илк ўрта асрларга тааллуқли «СакХўтанБраҳма» ёзувли «қавмлар ва географик номлар рўйхати»да шарқий туркларнинг беш тардуш уруғидан бири тугара этнонимини тохар билан тенглаштирадилар. Ўғузларнинг бир уруғи бўлган тўгар (дўкер) номини ҳам тохар этноними билан боғлайдилар. Булар қаторига туркмўғул қабиласи бўлмиш жалойирларнинг бир уруғи тохраут, Олд Осиёда яшаган оққўюнли туркларнинг тухарлу сингари этнонимларини қўшиш мумкин. Бундан ташқари, форс тил гуруҳига мансуб осетинларнинг яна бир номи дигор деб юритиладики, тадқиқотчилар уни тохар этнонимининг изларидан бири ҳисоблашади.

Ад.: Ртвеладзе Э. В., Великий шёлковый путь, Тохарлар, 1999; Зуев Ю. А., Ранние тюрки: очерки истории и идеологии, Алматы, 2002.

Ғайбулла Бобоёров.


Кирилл алифбосида мақола: ТОХАРЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЭРОН
ЖАҲОН ТИЛЛАРИ
ҲИНД-ЕВРОПА ТИЛЛАРИ
ҲИНДИСТОН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты