ТОШ — 1) тарози ёрдамида жисмлар массасини ўлчаш, тортиш учун мўлжалланган, турли шакл ва оғирликдаги юк, қадоқ тарози тош, яъни оғирлик ўлчови; одатда, шайинли тарозида ўлчаниб, қуйидаги тўплами қўлланилади: 10 мг, 20 мг, 50 мг, 100 мг, 200 мг, 500 мг, 1 г, 2 г, 5 г, 10 г, 50 г, 100 г, 200 г, 500 г. Савдосотиқда ва б. мақсадларда фойдаланиладиган тарозиларда булардан катта массали Тошлар ҳам қўлланилади;
2) масофа ўлчов бирлиги, амир (ёки подшо) нинг чопарлари йўл узунлигани ўлчаётганда ҳар бир 8000 қадамга бир Тош қўйиб кетишган. Агар 1 қадам қ0,75 м бўлса, унда 1 Т. қ 800000,75 мқ6000 м қ 6 км бўлган.