ВАРНА

ВАРНА — Болгария шарқидаги шаҳар, Варна вилоятининг маъмурий маркази. Мамлакатнинг Қора денгиз бўйидаги йирик порти. Болгария экспорт ва импортининг қарийб ярми Варна орқали ўтади. Халқаро аэропорт бор. В. мамлакатнинг турли туманлари, бошқа шаҳарлари билан т. й. ва автомобиль йўллари орқали боғланган. Аҳолиси 316 мингдан зиёд киши (1990-й. лар ўрталари). Варна машинасозлик, тўқимачилик, озиқ-овқат ва ип газлама саноати маркази. Кемасозлик, кема ремонти корхоналари бор. Варна ва унинг атрофи машҳур курорт жой. Денгиздан балиқ овланади. Шаҳарда соҳа ин-тлари, турли и. т. институтлари, музейлар, опера ва драма театри бор. Қад. ёдгорликлар сақланган. Шаҳар мил. ав. 6-а. да римликларнинг Одессос колонияси сифатида вужудга келган, 7-а. дан Варна деб аталган.


Кирилл алифбосида мақола: ВАРНА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
БОЛГАРИЯ
ФРАНЦИЯ
РОССИЯ
ҲИНДИСТОН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты