ТОШ ТУЗИ

ТОШ ТУЗИ, галит, ош тузи — 1) галит минерали, кимёвий таркиби NaCl (Na39,3%, Cl 60,7%). Куб сингонияда кристалланади. Табиатда турли катталикдаги донадор кристалл агрегатлар шаклида учрайди. Соф ҳолда рангеиз ва тиниқ, лекин кўпинча гил, органик моддалар, темир оксиди ва бошқалар билан аралашмаси кулранг, жигарранг, кизил, пушти. Шишадек ялтироқ, қаттиклиги 2, зичлиги 2,2 г/см3. Сувда осон эрийди; 2) чўкинди тоғ ж иней, асосан, (99 %) галитдан иборат. Сувда эрийдиган бошқа тузлар каби, Тош тузининг асосий массаси арид зоналарининг ҳавзаларида экзоген жараёнлар мобайнида ҳосил бўлади. Тош тузи, айниқса, шўр кўллар тубида кўп бўлади. Тош тузи чўкинди тоғ жинслари орасида катта қалинликдаги қатламлар кўринишида бўлиб, ўнлаб км2 га тарқалади, бошқа жинсларда қатламчалар, линзалар, уячалар, холхол доначалар ҳосил қилади. Тош тузи қатламлари барча геологик давр ётқизикларида учрайди. Энг йирик ёткизиқлари кембрий, девон, пермь ва неоген қатламларида жойлашган. Йирик конлари Белоруссия, Украина, Каспий бўйи ботиғи ва унга туташган Бошқирдистон ҳамда ОренбургОктўба туз ҳавзаларида мавжуд. Тош тузи

Ўзбекистон ва унга туташган ҳудудларда кенг тарқалган бўлиб, Бойбичекан, Оқбош, Тубегатан, Хўжаикон ва Қўрғошинконда топилган.


Кирилл алифбосида мақола: ТОШ ТУЗИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ОКЕАН
ТЕМИР
ТОШКЕНТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты