ТОШБАҚАЛАР

ТОШБАҚАЛАР (Testudenes, яъни Cheloniea) — судралиб юрувчилар туркуми. Танаси суякмугуз ёки суяктери совут билан қопланган. Совут орқа (карапакс) ва қорин (пластрон) қалқондан иборат. Кўпчилик Тошбақаларнинг тузилиши қад. даврдан ҳозиргача деярли ўзгармаган. Совутининг уз. 12 см дан 2 м гача. Тошбақалар кўзи ва ҳид билиш органлари яхши ривожланган, лекин ёмон эшитади. Тишлари бўлмайди, жағи тумшуққа ўхшаш мугуз пластинкалар билан қопланган. Умуртқа поғонаси — бўйин ва дум бўлимлари ҳаракатчан, бошқа кисмлари карапакс билан бирлашиб кетган. Совутнинг бўлиши туфайли оёқлар камари суяклар, қовурғалар остига силжиган. 250 га яқин тури бор. 2 кенжа туркум (яширин бўйинлилар ва ёнбош бўйинлилар)гаажратилади. Яширин бў йинлилар (Cryptodira) 8 оила: каймансимон Тошбақалар, чучук сув Т. и, қуруклик Тошбақалари, денгиз Т. и, терили Тошбақалар, юмшоқ танали Тошбақалар ва б. ни; ёнбош бўйинли Тошбақалар пеламедузасимонлар ва илон бўйинлилар оилаларини ўз ичига олади.

Экологик жиҳатдан Тошбақалар денгиз ва қуруқлик Т. ига ажратилади. Қуруқдик Тошбақалари Антарктикадан ташқари барча қитъаларда ва кўпчилик о. да, денгиз Тошбақалари дунё океанининг тропик ва субтропик ҳудудларида, қисман, бареал қисмида тарқалган. Қуруклик Тошбақалари совуқ тушганда қишки, қурғоқчилик пайтида ёзги уйқуга кетиши мумкин. Қуруқлик ва денгиз Тошбақалари, асосан, ўтхўр, чучук сув Тошбақалари, одатда, этхўр (балиқлар, сувда ва қуруқликда яшовчилар, умуртқасизлар билан озикланади). Тошбақалар бир неча ой озиқланмасдан яшаши мумкин. Қуруқликда жуфтлашади. Айрим турлари йил давомида 3 мартагача ва ундан ҳам кўп марта бир неча 100 тагача тухум қўяди. Тухумлари шарсимон ёки эллипссимон; қуруқлик Тошбақалар ида тери оҳак пўчоқ, денгиз ва чучук сув Тошбақалар ида пуст билан қопланган. Кўпчилик турларининг инкубация даври 2—3 ой (фил тошбакасиники 6—7 ой). 2—3 й. да жинсий вояга етади. Тошбақаларнинг ўсиши чекланмаган, фақат вояга етган даврида секинлашади. Бир неча ўн йил, баъзан 150 йилгача яшайди. Баъзи Тошбақаларнинг гўшти, ёғи, тухуми, баъзан мугуз қалқонидан фойдаланилади. Айрим мамлакатларда Тошбақаларни кўпайтириб боқадиган фермалар бор. Ўрта Осиёда, жумладан, Ўзбекистонда чўл Т. и Testudo harsfi eldi тарқалган. Чўл Тошбақалари баҳор ойлари уйқудан уйғонади; ўсимлик майсалари билан озиқланиб, қисман экинларга зиён етказади. Иссиқ ёз ва совуқ қишда уйқуга кетади. Куз қуруқ келганида ёз уйқуси қиш уйқусига уланиб кетиши мумқин. Тошбақалар сони камайиб бораётганлиги сабабли муҳофаза қилинади. 38 тури ва кенжа тури Халқаро Қизил китобга киритилган.


Кирилл алифбосида мақола: ТОШБАҚАЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
УМУРТҚА ПОҒОНАСИ
ЕР
Тушда илон курса нимани англатди
ОДАМ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты