ТОШДАРВОЗА

ТОШДАРВОЗА — Хивадаги меъморий ёдгорлик(18—19-а. лар). Ичан қалъанинг жан. дарвозаси. Дош дарвоза, Кўҳна бозор дарвозаси номи билан ҳам машҳур. Дарвоза 6 бўлмали, тарҳи 19,7х х17,0 м, бал. 10 м, ўтиш йўлида 2 гумбазли бўлма, 2 ён томонларида кичик гумбазли хоналар (3,2×3,2 м) ўзаро равоқлар орқали буржлар билан (жан. ён хоналар) бирлаштирилган. Буржларда соқчилар хонаси бор. Дарвоза пештоғидаги қанос ва икки ёнидаги буржлар тепаси тенглаштирилган. Дарвоза табақалари ёғочдан. Ташқи ва ички томонлари безаксиз, содда, гумбазлари бузилган. Дарвозанинг ўтиш йўли кенглиги 4,83 м. Буржлар тепасига шим. пештокдаги бурамасимон зинапоя орқали чиқилган. Тошдарвоза бош тарзи маҳобатли. Тарзи ва ички томони безаксиз.

Ад.: Маньковская Л..Булатова В., Памятники зодчества Хорезма, Тошдарвоза, 1978.


Кирилл алифбосида мақола: ТОШДАРВОЗА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ИЧАН ҚАЛЪА
ХИТОЙ
РОССИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты