ТОШКАКРА

ТОШКАКРА, ёйиқ бўтакўз (Centaurea squarrosa Willd.) — мураккабгулдошлар оиласи бўтакўзлар туркумига мансуб кўп йиллик бегона ўт. Бўйи 20—60 см, пояси бир нечта, қиррали. Барглари майда, яшил; илдиз бўғзидаги барглар патсимон қирқилган, бўлаклари қалами, тикансимон ўрама баргчалар билан ўралган. Май — июль ойларида гуллаб уруғлайди. Уругидан кўпаяди. Асосан, лалми экинзорларда кенг тарқалган. Адир ва тоғ зоналарида учрайди.


Кирилл алифбосида мақола: ТОШКАКРА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
БЕГОНА ЎТЛАР
ЕР
ХИТОЙ
ИЛДИЗ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты