ТОШКЕНТ АРХЕОЛОГИЯ ЭКСПЕДИЦИЯСИ

ТОШКЕНТ АРХЕОЛОГИЯ ЭКСПЕДИЦИЯСИ, Ўзбекистон ФА Археология институтининг Тошкент археология экспедицияси — Тошкент ш. ҳудудида археологик қазишлар ва кузатувлар олиб борувчи илмий ходимлар жамоаси. Акад. Я. F. Ғуломов ташаббуси билан 1967 й. тузилган. Тошкент зилзиласи (1966)дан сўнг шаҳарда қурилиш ишлари авж олгач, Тошкент археология экспедицияси (раҳбарлари В. А. Булатова, 196768, 197174; М. Т. Аминжонова, 1969—70; М. И. Филанович, 1974 й. дан) кенг кўламда тадқиқот ишларини бошлаб юборди. Археологик тадқиқотлар билан бирга Чочдаги нумизматика, палеоантропология ва этногенетик жараёнларга оид, геоморфология, палеозоология, палеотупроқшунослик ва палеоиклимга оид тадкиқотлар Тошкент атрофи рнларида кишилик жамияти ривожининг дастлабки босқичини ўрганиш билан бирга кўшиб олиб борилди. Тошкент археология экспедициясининг қазишлар ва кузатувлари натижасида Тошкент ш. маданияти ёшини аниқлаш ва шахар ривожининг қад. боскичларини тиклашга имкон берадиган материаллар мажмуи жамланди. Тошкентдаги ёдгорликларнинг археологик стратиграфиясини ўрганиш фаннинг айрим мунозарали масалаларига аниклик киритди, яъни Бурганли ва Қовунчи маданиятларининг аниқ даврлари аникланди; Чочнинг қад. ва ўрта асрлардаги пойтахтлари, бу рннинг тарихий топографияси, экономикаси ва аҳолининг ғоявий дунёқарашларини ўрганишга оид фактик материаллар тўпланди.


Кирилл алифбосида мақола: ТОШКЕНТ АРХЕОЛОГИЯ ЭКСПЕДИЦИЯСИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
ХИТОЙ
ГЕОГРАФИЯ
АРХЕОЛОГИЯ
ТАРИХ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты