ВАСИҚА

ВАСИҚА, купчий — Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатларида (шу жумладан, 1917 й. гача Туркистонда) ер-мулк олди-сотдиси тўғрисида тузилган расмий шартнома. В. кўчмас мулкка (ер-сувга ва хўжалик биноларига) доимий ёки вақтинчалик эгалик қилиш ҳуқуқини берган. Туркистон қозихоналарида Васиқа фақат бир нусхада (шариат қонунларига асосан) тузилган; бунда ҳар икки тараф (олувчи ва сотувчи) ҳамда ryeoviap В. га имзо чеккач, уни қози имзолаб муҳрлаган. Амирлар ер ва б. кўчмас мулкларини тортиқ қилганларида, Васиқани ўзлари берганлар. Шариат қонунлари амал қилган жойларда Васиқалар суди ва судьяси (васоиқ маҳкамаси) мавжуд бўлиб, уларга Васиқалар қонунийлигини кўриб чиқиш ваколати ҳам берилган. Ҳоз. кунда ҳам Афғонистонда, айрим араб мамлакатларида Васиқа расмий ҳужжат вазифасини ўтайди.


Кирилл алифбосида мақола: ВАСИҚА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
РОССИЯ
ЖАДИДЧИЛИК
ГЕРМАНИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты