«ТОШКЕНТ ВИНО КОМБИНАТИ» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ — вино саноатининг йирик корхонаси. Узум виноси, арақ маҳсулотлари, хом спирт ва тозаланган спирт, узум ва олма шарбати, қайта ишлаш учун вино маҳсулотлари ишлаб чиқаради «Ўзмевасабзавот узум саноат» холдинг компанияси таркибида. 1867 й. Тошкентда рус савдогар ва саноатчиси И. И. Первушкин асос солган. 1914 йилга келиб 60 минг дал вино ишлаб чиқарган.
Октябрь тўнтаришидан кейин национализация қилиниб, «Турквино» трести таркибига кирди. 1927 й. да «Ўзбеквино»га 7завод бўлиб қўшидди. Паркент ва Қибрайда вино хом ашёси тайёрланадиган пунктлар очилди. 30-й. ларда зд кўп тармоқли хўжаликка айланди. 1962 й. да зд вино комбинатига айлантирилди. 70-й. ларда қуввати 3 млн. дал вино қўйишга мўлжалланган цех, қуввати 3 млн. дал арақ маҳсулотлари тайёрловчи цех, куввати 450 минг дал бўлган спирт цехи ишга туширилди. 1994 й. дан очиқ турдаги акциядорлик жамияти. Маҳсулотлари чет элларга экспорт қилинади. Корхонада тайёрланган «Ҳосилот», «Алоатико», «Буваки», «Херес», «Фарҳод», «Офтоби» каби ичимликлар, «Тошкент» арағи халқаро кўргазмаларда олтин, кумуш ва бронза медаллари билан такдирланган. 2003 й. да (минг дал) арақ g 825, вино — 1298, спирт — 725 ишлаб чиқарди.