ВАССЕРМАН РЕАКЦИЯСИ

ВАССЕРМАН РЕАКЦИЯСИ — захмни аниқлаш учун қўлланиладиган серологик реакция. Уни кашф этган немис олими А. Вассерман (1866—1925) номи билан юритилади. Вассерман реакцияси комплементни боғлаб олиш реакцияси (КБР)га асосланган бўлиб, у бир йўла учта антигенни ишлатган ҳолда олиб борилади. Текшириладиган зардоб 1:4 нисбатда суюлтирилиб, 4 та пробиркага 0,1 мл дан куйилади. Реакция босқичини крест (+дан то ++++) лар сони билан ифодаланади. Вассерман реакциясининг мусбат бўлиши, беморда захм касаллиги борлигини кўрсатади. Захмдан бошқа касалликлар (безгак, қайталама терлама ва б.)да ҳам Вассерман реакцияси қўйилади.


Кирилл алифбосида мақола: ВАССЕРМАН РЕАКЦИЯСИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
КИМЁ
ИБН СИНО
ТИББИЁТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты