ТОШКЕНТ ИССИҚЛИК ЭЛЕКТР СТАНЦИЯСИ

ТОШКЕНТ ИССИҚЛИК ЭЛЕКТР СТАНЦИЯСИ — Ўзбекистондаги йирик иссиклик электр стялардан бири. «Узбекэнергия» давлатакциядорлик компанияси таркибидаги шўъба корхона. Тошкент вилоятининг Қибрай туманида жойлашган. Стя қурилиши 1961 й. январда ускуналарни очиқ ҳолда жойлаштириш билан бошланган. 1энергоблоки 1963 й. да, охирги — 12блоки 1971 й. да ишга туширилган. Унга босими 140 атм , ҳарорати 545° бўлган 500 тҒсоат буғ ишлаб чиқариш қувватига эга агрегатлар ўрнатилган. Ҳар бир афегатнинг қуввати 160 МВт, стянинг умумий қуввати эса 1860 МВт. 1975 й. да стя саноат эксплуатациясига қабул қилинди. Асосий ёқилғи — Бухоро гази, резерв ёкилги — мазут. Сув билан таъминлаш системаси — канал, соҳил насос стялари, босимли қувурлар ва ишлатилган сув чикариб юбориладиган ёпиқ каналлардан иборат. Сув Бузсув каналидан олинади. Стя Тошкент ш. ва унинг атроф ҳудудлари истеъмолчиларини электр энергияси билан таъминлайди; Ўрта Осиё «Энергия» бирлашган энергетика тизимига уланган, электр тизимга 110, 200, 500 кВ кучланишда узатилади. 2003 й. да 9345,7 млн. кВтсоат электр энергия ва 273,9 Гкал иссиклик энергияси ишлаб чикарди.


Кирилл алифбосида мақола: ТОШКЕНТ ИССИҚЛИК ЭЛЕКТР СТАНЦИЯСИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЭНЕРГЕТИКА
ИССИҚЛИК ЭНЕРГЕТИКАСИ
ЕР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты