ТОШКЕНТ МИНЕРАЛ СУВИ

ТОШКЕНТ МИНЕРАЛ СУВИ — Тошкент атрофи артезиан ҳавзасига мансуб, махсус хосса ва компонентларга эга бўлган минерал сув. Юқори бўр — сеноман ярусидаги гравелит ва қумтош қатламларида жойлашган. Дастлаб 1948 й. Эшонкўргон структураси (Қозоғистоннинг Жан. Қозоғистон вилояти, Сариоғоч ш.)да топилган. Тошкент ш. атрофидаги сеноман ярусида ўнлаб бурғи қудути ковланган. Бу қудуқлардан сув босим остида чиқиб, улар фонтан режимида 1,35 лҒсек. дан 10,6 лҒ сек. дебит билан ишлаган. Тошкент минерал суви 1100 м дан 2345 м гача бўлган горизонтда топилган. Бу азотишқорли иссиқ сув бўлиб, 0,6—1,14 г/л минералланишга эга. Сувнинг жойлашиш чуқурлигига қараб, траси 36° дан 7 Г гача. Таркиби гидрокарбонатнатрийли, сульфатгидрокарбонатнатрийли, баъзан хлоридсульфатгидрокарбонатнатрийли бўлиб, унда радон концентрацияси 4—9» эман, баъзи микроэлементлар (Si, Al, Fe, Ti, Mo, V) ҳам мавжуд. Гелийаргон методи билан аниқланишича, Тошкент минерал сувининг ёши 60 мингдан 3,5 млн. йилгача. Тошкент минерал сувида гелий 0,2—1,6, аргон 0,5—1,7, СО2 1,2— 1,3 ҳажмли фоизларда эриган. Сув таркибида (4,8—8,12) Ю6 г/л уран, (1,49,9) Ю12 г/л радий; газлардан 89,6% эриган азот, 12—18,6% кислород, 0,5—8,9 карбонат ангидрит бор. Сувнинг умумий қаттиклиги 7,2 — 8,2. Шифобахш омиллари — юкрри тралилиги, таркиби кремний кислота (30—40 мг/л)га бойлигидир. Тошкент минерал суви ҳоз. вақтда Тиббий тиклаш ва физиотерапия илмий тадқиқот институтў ва бир қанча физиотерапевтик шифохоналар: «Чинобод», «Турон», «Ботаника», «Чатқол», ва б. да фойдаланилади. Минерал сув таянчҳаракат органлари, нерв системаси, гинекологик, экзема, нейродермит, ошқозоничак касалликларини даволашда қўлланади. Ундан ташкари, 1952 й. дан «Тошкент минерал суви» шифобахш ичимлик суви сифатида истеъмол қилинади. Тошкент минерал суви сдан кўплаб фойдаланиш оқибатида бурғи қудукларидан сувнинг табиий босим остида чиқиши (1 лҒсек, ёки ундан кам) кескин камайиб, пьезометрик сатҳнинг мунтазам равишда пасайиши кузатилмоқда. Шунинг учун, Тошкент минерал суви катъий назорат остида — бальнеологик мақсадларда ҳамда идишларга қуйилиб ичимлик суви сифатида ишлатилиши лозим.

Ад..Султанходжаев А. Н., Стойнов Тошкент Минерал Суви, Основные типы месторождений минеральных вод, Тошкент минерал суви, 1974.


Кирилл алифбосида мақола: ТОШКЕНТ МИНЕРАЛ СУВИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ҚОЗОҒИСТОН
ОКЕАН
РОССИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты