ТОШКЕНТ ОТЧОПАРИ

ТОШКЕНТ ОТЧОПАРИ — от спорти буйича республика ва халқаро миқёсдаги мусобақалар, турли маросимлар ўтказиладиган, улоқ чопиладиган, отлар билан машқлар олиб бориладиган спорт иншооти. Тошкентда расмий от спорти мусобакалари дастлаб 20-а. бошларида ўтказилган. Шаҳарда 1976 й. гача отчопар (ипподром) Қўйлиқ мавзеи яқинида бўлган. 1976 й. республикада энг йирик отчопар — Т. о. қурилди (Акмал Икромов тумани ҳудудида, майд. 70 га, меъморлар: Р. У. Асанов, Э. И. Гусарова). Тошкент отчопарида чавандозлик, от пойгаси, от чоптириш, йўрттириш, отларни синаш ва совитиш, машқ қилдириш майдонлари, . тўсиқли йўлкалар, ветеринария лазарети, карантин хоналари, ҳовуз ва б. бор. Т. о. да мусобақалар, пойгалар ўтказиб турилади, от спортига дойр машқлар бажарилади ва б. маросимлар уюштирилади. 2004 й. 30 сент. —1 окт. кунлари Тошкент отчопарида От спорта жаҳон кубогининг саралаш босқичи ўтказилди.


Кирилл алифбосида мақола: ТОШКЕНТ ОТЧОПАРИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
ОТЧОПАР
ХИТОЙ
ФРАНЦИЯ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты