ТОШКЕНТ ПЕДАГОГИКА УНИВЕРСИТЕТИ

ТОШКЕНТ ПЕДАГОГИКА УНИВЕРСИТЕТИ, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети — малакали педагог ва муҳандиспедагог кадрлар тайёрловчи олий ўқув юрти. 1935 й. 14 сент. да Ўрта Осиё давлат унтининг пед. факультета негизида педагогика инти сифатида ташкил этилган. 1953—98 й. ларда Тошкент педагогика инти деб номланган. 1998 й. 24 фев. да ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан унга унт мақоми берилган. 1947 й. дан озарбайжон шоири ва маърифатпарвари Низомий номи билан аталади. Унтда 12 фт (мат. физика, табиий фанлар, мусиқий таълим, бадиийграфика, пед. ва психология, бошланғич таълим ва дефектология, ўзбек тили ва адабиёти, тарих, чет тиллар, рус ва корейс филол. си, чақириққача ҳарбий таълим, касб таълими), шунингдек, магистрлар тайёрлаш бўйича 2 фт (ижтимоийгуманитар фанлар мутахассисликлари, табиий фанлар мутахассисликлари), малака ошириш ва мутахассисларни қайта тайёрлаш бўйича 2 фт (малака ошириш, амалий психологларни қайта тайёрлаш), 55 кафедра, ахборот технологиялари ва масофадан ўқитиш, инновацион технологиялар, академик лицейлар ва касбҳунар коллежлари билан алока марказлари, таълим жараёнини таъминлаш ва олий таълим муассасаларига илмийметодик ёрдам кўрсатиш ўқув бўлими, педагогик амалиёт, олий ўқув юртлараро ўқувметодик бўлим, мониторинг ва ички назорат каби 18 бўлим бор. Кутубхонасида 900 мингга яқин асар сақланади. Унт мат. ва информатика, физика ва астрономия, кимё ва экология, биол. ва инсон ҳаёт фаолияти муҳофазаси, геогр. ва иқтисодий билим асослари, тасвирий санъат ва мухандислик графикаси, пед. ва психология, касб таълими, мусиқий таълим, ўзбек тили ва адабиёти, она тили ва адабиёти (рус, қозоқ, корейс), чақириққача ҳарбий таълим, хорижий тиллар ва адабиёт, миллий истиқлол ғояси, ҳуқуқ ва маънавият асослари, бошланғич таълим ва спорттарбиявий иш, мактабгача таълим ва болалар спорти, дефектология, жисмоний тарбия ва жисмоний маданият, меҳнат таълими йўналиши бўйича бакалаврлар ҳамда шу йўналишларга кирган 37 мутахассислик бўйича магистрлар тайёрлайди. Унтда аспирантура ва докторантура ҳамда номзодлик ва дрлик диссертацияси ҳимояси бўйича ихтисослаштирилган илмий кенгаш фаолият кўрсатади. 2003/04 ўқув йили унтда 13269 талаба таълим олди, 779 ўқитувчи, жумладан, ЎзР Фанлар академиясининг 3 ҳақиқий аъзоси, 40 фан дри ва проф., 450 фан номзоди ва доцент ишлади. Унт республикада педагог кадрлар тайёрловчи барча олий таълим муассасалари учун таянч олий мактаб ҳисобланади. Ун-т фаолияти Абдуллаев, М. Асқарова, М. Г. Давлетшин, Н. М. Маллаев, Р. X. Маллин, 3. Р. Нуриддинов, С. Ражабов, Ҳ. Сулаймонов, Ҳ. Т. Турсунов, М. Шайхзода, Э. Ю. Юсупов, Я. Ғуломов, Ҳ. Ҳомидий ва б. проф. ўқитувчилар номи билан боғлиқ. Ун-тда «Педагогик таълим» (1999 й. дан), «Ахборот технологиялари» (2002 й. дан) журналилари, «Маърифат йўлида», «Педагог» кўп тиражли газ. лар нашр этилади. 2004 й. гача унт 74 мингга яқин мутахассис тайёрлаган. 2004 й. 23 мартда унт олдидаги майдонда Низомий Ганжавий ҳайкали (меъмори Валерий Акопжанян, ҳайкалтароши Илҳом Жабборов) ўрнатилди. Мазкур ҳайкалнинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов ва Озарбайжон Республикаси Президенти И. Алиев иштирок этди.


Кирилл алифбосида мақола: ТОШКЕНТ ПЕДАГОГИКА УНИВЕРСИТЕТИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
ОЛИЙ ЎҚУВ ЮРТЛАРИ
ТАРИХ
ФРАНЦИЯ
ОЗАРБАЙЖОН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты