ВАТТЛАР (нем. — Watten, голландча — wadden — соҳил саёзликлари) — Болтиқ, Охота, Ирландия денгизлари, Шимолий денгиз ва Оқденгизда, АҚШ нинг Атлантика океани соҳилида денгиз сатҳи кўтарилганда сув босадиган ва денгиз суви пасайганда очилиб қоладиган жойлар. Денгиз суви кўтарилганда оқинди чўкавериб, Ваттлар аста-секин кўтарила боради. Ваттлар ер юзаси ўрнини тезтез ўзгартириб турувчи новлар ва даре ўзанлари билан ўйилган. Баъзан Ваттлар тўғон б-н тўсилади, шундан сўнг ботқоқлик қуриб, унумдор ерлар (польдер)га айланади.