«ТОШКЕНТ» РЕСПУБЛИКА ФОНД БИРЖАСИ — қимматли қоғозлар савдосини амалга оширадиган биржа. «Тошкент республика фонд биржаси»р. ф. б. 1994 й. 8 апр. да ташкил этилган. Унинг фаолияти республикада амалга оширилаётган ислоҳотлар ва хусусийлаштарилган давлат корхоналари негизида очиқ акциядорлик жамиятларини ташкил килиш сиёсати билан узвий боғлиқ. Ўзбекистон иқтисодиётида пул тушумлари қайта тақсимланишининг янги тизими ҳисобланади. Биржанинг барча вилоятларда филиаллари ва 84 та брокерлик идораси бор (2004). 1994 й. да қимматли қоғозлар биржа савдолари йиллик айланмаси 30 млн. сўмни, 1996 й. да 2,8 млрд. сўмни ташкил этди, жаҳон стандартларига мое биржа стандарти қабул қилинди. 1998 й. да савдолар ҳажми 3,5 млрд. сўмга етди, листинг тартиби қабул қилинди, «Бухоротекс» акциядорлик жамияти Ўзбекистоннинг биринчи листинг корхонаси сифатида қайд этилди, шунингдек, «Бухоротекс», «Пахтабанк», «Ўзсаноатқурилишбанк», «Ўзбекистон металлургия комби нати» ва «Ғаллабанк» акциядорлик жамиятлари расмий биржа рўйхатига киритилди. 1999 й. да чет эл инвесторларига эркин муомаладаги валютага акциялар сотиш савдо майдончаси иш бошлади.
2003 й. да қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш бўйича йиллик айланма ҳажми 35,7 млрд. сўмни ташкил қилди, эркин муомаладаги валютага 8,3 млн. АҚШ доллари микдорида акциялар савдоси амалга оширилди. 2003 й. да унинг савдо майдонларида 1617 та акциядорлик жамиятларининг акциялари билан 6933 та битим ва 10 та эмитентнинг корпоратив облигациялари бўйича битимлар амалга оширилди, шунингдек, умумий ҳажми 32,1 млрд. сўмлик 30,9 млн. дона акциялари сотилди.
Биржа 1995 й. да «Евросиё» фонд биржалари федерацияси (FEAS)ra аъзо бўлди, 1999 й. дан Истанбул фонд биржасига, 2001 й. дан МДҲ биржалари ассоциациясига аъзо, Франкфурт фонд биржаси билан ҳамкорлик ва ахборот алмашиш ҳақида битимлар имзоланган. Энг нуфузли халқаро биржалар (Лондон, НьюЙорк) листингидан жой олиш бўйича алоқалар йўлга қўйилган. Бахтиё’р Ражабов.