ВАТТ-СЕКУНД — Халқаро бирликлар тизимица иш ёки энергия ўлчов бирлиги. Электр занжиридаги истеъмол энергиясини ўлчашда фойдаланилади. Амалда фойдаланиладиган ўлчов тизимида Жоул деб олинган, 1 Втс=1 Жоул. Аслида анча йирик бирлик — киловатт – соат (3 600 000 Втс) кенг ишлатилади.