«ТОШКЕНТ ТРАКТОР ЗАВОДИ» ДАВЛАТ АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ — йирик саноат корхонаси. «Ўзқишлоқхўжаликмашхолдинг» холдинг компанияси таркибига киради. Универсал чопиқ тракторлари, пахтачилик тракторлари, пахта ташиш тиркамалари ишлаб чиқаради. Ўқдори ишлаб чиқарадиган зд сифатида 1942 й. да ташкил қилинган. 1945 й. да озиқ-овқат машинасозлиги зди («Ташпродмаш») га айлантирилиб, озиқ-овқат саноати учун ускуналар ва маиший хўжалик моллари ишлаб чиқарилган. 1950 й. дан Пахтачилик машинасозлиги зди деб аталиб, унда пахтага дастлабки ишлов бериш учун машиналар, қуритиштозалаш цехлари учун ускуналар тайёрланган. 1957 й. дан пахта ташийдиган транспорт воситалари ва ГАЗ51 автомашинаси эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқарадиган Т«ашавтомаш» здига айлантирилган. 1967Й. да реконструкция килинган; 1969 й. дан трактор зди. 1970 й. дан Россиядаги Владимир трактор здида ишлаб чиқарилган тайёр агрегат ва узеллардан пахтачилик учун мослаштирилган (пахта модификациясидаги) Т28Х4 тракторлари йиғилган, 1972 й. дан зднинг ўзида тайёрланган узеллардан тракторлар ишлаб чиқарила бошлади. 1976 й. да пахта модификациясидаги анча қувватли ва тежамкор МТЗ80Х тракторини ишлаб чиқариш. ўзлаштирилди. 1995 й. дан ҳозирги номда. 1997 й. дан АҚШ нинг «Кейс» фирмаси билан ҳамкорликда трактор ишлаб чиқарадиган «Ўзбеккейстрактор» қўшма корхонаси ташкил этилди.
Мустақиллик йилларида здда кем г кўламли савдо ишлари йўлга қўйилди. 2001 й. да Россия (Ногинск, Златоуст, Қозон ва б.), 2002 й. да Туркия, Крзоғистонда савдо уйлари очилди. 2001 й. дан ХХР билан ҳамкорликда 30 от кучига эга бўлган 2 моделдаги кичик тракторлар ишлаб чиқарила бошланди, унинг кўпгина деталь ва узеллари маҳаллийлаштирилган. Корхона ТТЗ80 ва ТТЗ100 русумли уч гилдиракли пахтачилик ва тўрт ғилдиракли универсал чопиқ тракторлари ишлаб чиқаради (2004).