ВАХШ

ВАХШ — Тожикистондаги дарё, Панж дарёсининг ўнг ирмоғи. Уз. 524 км. Ҳав-засининг майд. қарийб 39,1 минг км2. В. Орқа Олай тизмасининг шим. ён бағридан бошланиб, Олай водийси бўйлаб оқади; Қирғизистонда Қизилсув, Тожикистон ҳудудига ўтгандан сўнг Сурхоб («Қизилсув») деб аталади, сўнгра энг йирик ирмоғи — Обиҳингов дарёси қўшилгандан кейин Вахш номини олади. Вахш юқори оқимида айрим жойларда чуқур дарадан иборат катта нишабликдаги водийда тез оқади. Қуйи оқимида кенг водийга чиқади. Жиликўл қишлоғигача ва ундан қуйида, то Панж дарёсига қуйилгунча дарё ўзани тармоқланади, қалин тўқайзорлар, кўл ва ботқоқликлар кўп учрайди. В. Панж билан қўшилгандан сўнг Амударё ҳосил бўлади. Вахш ҳавзасида умумий майд. 4518 км2 ни ташкил этувчи 862 музлик бор.

Вахш музлик, қор сувларидан тўйинади, йиллик оқимининг 50% июль—сент,-да оқиб ўтади. Қишда (дек. —фев. да) оқим миқдори 10%ни ташкил этади. Ўртача сув сарфи 661 м3/сек. Вахш энг лойқа дарёлардан, унинг ҳар 1 м3 сувида 4,5 кг лойқа бор, йиллик миқдори 90 млн. т га тенг. Нояб. —фев. да қирғоқ музлари, муз парчалари оқими кузатилади. Вахш энергия захираларига бой. Норак ГЭС ва Рогун ГЭС қурилган. Вахшнинг суви қуйи оқимида қисман суғоришга сарфланади. Қуйи оқимида кема қатнайди. Вахш бўйида Норак, Қўрғонтепа (водийда) ва б. шаҳарлар жойлашган. Вахшдан йирик Вахш ва Шўрообод каналлари чиқарилган. Вахшдан ва ҳавзасидаги кўллардан йилига 200 — 900 ц балиқ овланади.


Кирилл алифбосида мақола: ВАХШ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
АМУДАРЁ
ЕР
ТОШКЕНТ
СИРДАРЁ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты