ВАХШ ВОДИЙСИ

ВАХШ ВОДИЙСИ — Тожикистондаги Вахш дарёсининг ўрта ва қуйи оқимидаги тектоник ботиқда жойлашган водий. В. в. атрофи тоғлар билан ўралган, меридиан бўйлаб 110 км дан зиёд масофага чўзилган, эни 7—25 км, бал. 400 м дан 1200 м гача. Майд. 2500 км2. Водийда, асосан, 5 та терраса бор, 2-ва 3-террасалар жуда кенг. Марказий қисмида шим. дан жан. га Вахш дарёси оқиб ўтади, дарёнинг ўрта қисми бўйида Қўрғонтепа ш. жойлашган. Иқлими юмшоқ, иссиқ, янв. нинг ўртача т-раси 1—3°, совуқ бўлмайдиган давр 224— 242 кун; ёз жуда иссиқ, қуруқ, июлнинг ўртача т-раси 30—ЗГ, максимал т-ра 45—47°, ўртача йиллик ёғин миқдори 150—300 мм. Водийнинг пасттекислик қисмлари оч тусли бўз тупроқ, юқори террасалар ва тоғ олди қияликлари асл (типик) бўз тупроқ, дарё қайирлари, хусусан, Вахш дарёсининг қуйи қисми ўтлоқ, ўтлоқи-ботқоқ тупроқлардан иборат. Пастликларда шўрланган бўз тупроқ ва шўрхоклар ҳам учрайди. Вахш водийсида эрта баҳорда ям-яшил эфемерлар, ёзда шувоқ, шўра каби ўсимликлар ўсади, дарё қайирлари ва пастликлар қалин ўт, бута ва тўқай ўсимликлари билан қопланган. Тўқайзорларда хонгул буғуси, нутрия (сув каламуши), тўнғиз, тўқай мушуги, жайра, сувсар каби ҳайвонлар; ўрдак, ғоз, лойхўрак, балиқчи қуш, қорабузов, қирғовул каби паррандалар яшайди. Вахш дарёси этагидаги тўқайзорларда Па\лавон тўқай қўриқхонаси ташкил этилган. Фойдали қазилмалардан нефть, газ ва ош тузи конлари топилган. Вахш водийсида узун толали пахта экилади, боғдорчилик ривожланган.


Кирилл алифбосида мақола: ВАХШ ВОДИЙСИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ЕР
ХИТОЙ
ОСИЁ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты