ВАХШ ТИЗМАСИ

ВАХШ ТИЗМАСИ — Тожикистоннинг ғарбий қисмидаги тоғ тизмаси. Вахш дарёси ўрта оқимининг чап соҳили бўйлаб жан.-ғарбдан шим.-шарққа чўзилган. Уз. 80 км чамасида. Вахш тизмаси Вахш билан Қизилсув орасида сувайирғич. Ўртача бал. 1500— 2000 м, энг баланд Ҳазратишоҳ чўққиси 3141 м. В. т. нинг жан. давоми Илонтов (1760 м) деб аталади, у Қизилсув билан Тоҳирсув ҳавзалари орасида сувайирғич. Вахш тизмаси қумтош, оҳактош, конгломерат, гил каби чўкинди жинслардан таркиб топган. Тог ён бағирларида чала чўл, дашт ўсимликлари ўсади, аҳён-аҳёнда дарахт ва буталар учрайди.


Кирилл алифбосида мақола: ВАХШ ТИЗМАСИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ЕР
ПОМИР
ОСИЁ
РОССИЯ
ЕВРОПА


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты