ТОШКЕНТ-АНДИЖОН-ЎШҚАШҚАР АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛИ

ТОШКЕНТ-АНДИЖОН-ЎШҚАШҚАР АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛИ — халқаро аҳамиятли йўл, умумий уз. 940 км. Ўзбекистон (408 км), Қирғизистон (272 км), Хитой (260 км) ҳудудларидан ўтади. Йўлда денгиз сатҳидан турлича баландликда бўлган 6 та довон бор. Шундан Ўзбекистонда Камчиқ (денгиз сатҳидан 2268 м) ва Резак (2254 м) довонларида туннеллар қурилган (қ. Камчиқ довони). Қирғизистон ҳудудида Чайирчиқ (2406 м), Толдиқ (3645 м), Таунмурун (3536 м) довонлари оша ўтилади. Қадимда Буюк ипак мулининг асосий йўналишларидан бири ҳисобланган карвон йўли бўлган. 20-а. нинг 30-й. ларида илк бор муҳандислик иншооти кўринишида, уни кесиб ўтувчи дарё ва сойларга кўприк ва қувурлар қурилиб, ер пойининг кенглигини 8 м га етказиб, қатнов қисмига шағалтош қоплама ётқизилган ва бутун йўл йўналиши бўйлаб йўлни сақлаш хизмати ташкил қилинган, шу даврдан бошлаб халқаро аҳамиятли автомобиль йўлига айланди.

1960—70-й. лар оралиғида йўлдаги транспорт қатновининг ортиб бораётганлиги ҳисобга олиниб, йўлнинг параметрлари (кенглиги) III—IV тоифага (10—12 м)га келтирилиб, тегишли зарурий қисмларига асфальтбетон ва қора тўшамалар ётқизилиб, қайта таъмирланган.

20-а. охирига келиб йўлнинг халқаро аҳамияти кучайди. 1997 й. 24—28 апр. да Тошкент ш. да 18 мамлакат иштирокида йўлни таъмирлаш, ундан фойдаланиш ва шу йўналишда т. й. куриш масалаларига бағишланган халқаро кенгаш ўтказилди. 1998 й. 19 фев. да Ўзбекистон, Қирғизистон, Хитой ҳукуматлари ўртасида Тошкент-андижон-ўшқашқар автомобиль йўли — А. — Ў. — Қ. а. й. да халқаро автомобиль транспорта қатнови тўғрисида битим имзоланиб, йўл қурилиши бошланди.

Автомобиль йўлидаги йиллик уртача транспорт қатнови жадаллиги йўлнинг турли участкаларида турлича: Ўзбекистон худудида Тошкент — Ўш оралиғида 10000—19000 автомобильҒ кун; Ўш—Саритош оралиғида 3000 — 4000 автомобильҒкун; Эргаштом — Қашқар оралиғида 500—5000 автомобиль/кун (2004). Йўлнинг Тошкентдан Қирғизистоннинг Ўш ш. гача бўлган қисми (А373) асфальтбетон тўшамали, 292 км — I тоифали, 116 км — II тоифали. Йўлнинг Ўш ш. дан Саритош шаҳарчасигача бўлган қисми (М41) 184 км асфальтбетон ва қора тўшамали, II — III тоифали. Саритош шаҳарчасидан — Эргаштом овулигача бўлган қисми давлат аҳамиятидаги йўл бўлиб 78 км ни ташкил қилади, қора шағал тўшамали, IV тоифага киради.

Йўлнинг ХХР ҳудудидаги 260 км ли қисми III — IV тоифали, халқаро аҳамиятли, асфальтбетон тўшамали.

Тоҳиржон Мирзаев.


Кирилл алифбосида мақола: ТОШКЕНТ-АНДИЖОН-ЎШҚАШҚАР АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
БУЮК БРИТАНИЯ
АНДИЖОН ВИЛОЯТИ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты