ВАҚТ ДОИМИЙСИ — электр занжирига таъсир кўрсатаётган куч, занжирнинг таркиби ва тузилиши, занжирдаги резистор, конденсатор ёки индуктив қаршилик қиймати тўсатдан ўзгарганда занжирдан оқаётган токнинг янги мувозанат ҳолатига қайтиш тезлигини кўрсатувчи миқдор. Mac, C сиғимли конденсатор R қаршиликли резисторга уланса x=CR вақт ичида конденсаторнинг заряди х фоизга камаяди. Вақт доимийси электротехника, радиотехника, электромеханика ва иссиқлик тизимларини ҳисоблашда муҳим роль ўйнайди.