ТОШКЕНТ-ДУШАНБА АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛИ

ТОШКЕНТ-ДУШАНБА АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛИ (М34) — халқаро аҳамиятли магистрал йўл, Тошкент ш. ни қўшни Тожикистоннинг пойтахти Душанба ш. билан боғлайди. Йўлнинг ўтмиш тарихи бундан 5000 йиллар аввалги карвон йўллардан бошланади. 20-а. нинг 30—40-й. ларида йўлдан фойдаланиш хизмати ташкил қилиниб, автомобиль йўлига айлантирилган.

Умумий уз. 457 км. Шундан 170 км Узбекистан, 287 км Тожикистон ҳудудидан ўтади. Йўл Тошкент ш. дан бошланиб, Тошкент вилоятининг Зангиота, Янгийўл, Чиноз туманлари, Сирдарё вилоятининг Сирдарё, Мирзаобод, Ховос туманлари, Жиззах вилоятининг Янгиобод тумани орқали ўтади ва Тожикистоннинг Суғд вилоятида Зафаробод, Ўратепа, Шаҳристон туман марказлари орқали Туркистон тоғ тизмасидан Шаҳристон довони (3378 м.), Зарафшон тоғ тизмасидан Анзоб, довони (3372 м; довонда «Уштур» туннели қурилмоқда), Ҳисор тоғ тизмаларидан ўтиб Варзоб ш. орқали Душанбага кириб боради. Йўл ЎзР ҳудудида, асосан I—II тоифали, асфальтбетонли, Зафаробод — Шаҳристон, Варзоб — Душанба ораликларида қаттиқ асфальтбетон тўшамали, II—III тоифали. Йўлнинг 200 км дан ортиқроқ бўлган тоғ ва довонлардан ўтадиган Шахристон — Варзоб оралиғидаги кисми қора шағал тўшамали, IV—V тоифали.

Ўзбекистон ҳудудида йил давомидаги ўртача кунлик транспорт қатнови жадаллиги 7000—15000 автомобиль/кунни, Тожикистон ҳудудида 1000 —7000 автомобиль/кунни ташкил қилади (2004).

Тоҳиржон Мирзаев.


Кирилл алифбосида мақола: ТОШКЕНТ-ДУШАНБА АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
ТОЖИКИСТОН
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ
ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ
СУҒД ВИЛОЯТИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты