ТОШКЕСКАНСОЙ — Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги сой. Чатқол тизмасининг 3380 м баландликдаги музликларидан бошланади. Уз. 26 км. Ҳавзаси майд. 103 км2. Ўртача йиллик сув сарфи 4 м3/сек. гача. 6 та ирмоғи бўлиб, улардан 2 таси музликлардан ва қолганлари булоқлардан сув олади. Сой Чатқол қўриқхонасидан оқиб ўтиб, Қорабузуқсойга қуйилади. Баҳор ва ёз ойларида тўлиб оқади. Сувидан Бўстонлиқ тумани экин майдонларини суғоришда фойдаланилади.