ВАҚТ ТЕНГЛАМАСИ — ҳақиқий Қуёш вақти (Т„) билан ўртача Қуёш вақти (Tu) орасидаги фарқни ифодаловчи тенглама: ti=Tn—Tv. Қуёшни кузатиб То аниқланади ва Т„=Т||т1 топилади. Вақт тенгламаси қиймати ҳар бир кун учун астрономик тақвим ва йилномаларда (баъзан, тескари ишора б-н) берилади. Қуёшнинг соат бурчаги билан ўлчанадиган ҳақиқий Қуёш вақти Ернинг ўз орбитаси бўйлаб нотекис ҳаракатга ҳамда эклиптиканинг экваторга оғмалиги натижасида текис ўтмайди. Шунинг учун Вақт тенгламаси иккита синусоида йиғиндисидан иборат бўлади. Бу синусоидалардан бирининг даври бир йил, иккинчисиники ярим йилдир. Вақт тенгламаси 15 апр., 14 июнь, 1 сент., 24 дек. да нолга тенглашади, йилига 4 марта: 11 фев. да 14,3 мин., 15 майда 3,8 мин., 27 июлда 6,4 мин. ва 2 окт. да 16,4 мин. энг катта мутлақ қийматга эришади.