ТОШКЎПРИКСОЙ — Сурхондарё вилоятидаги сой. Ҳисор тоғларининг жан. тармоғи (Кетмончопти тоғлари) ён бағирларидан, 2160 м баландликдан бошланади. Уз. 82 км, ҳавзасининг майд. 491 км2. Ўртача йиллик сув сарфи 1,67 м3/сек. дан (кўп сувли йилда) 0,190 м3/ сек. гача (кам сув йилда). Қор, ёмғир ва ер ости сувларидан тўйинади. Сойда қиш ва баҳорда сув бўлади. Тошкўприксой бўйида Бандихон, Оққопчиғай қишлоқлари бор.