ТОШМАТОВ Мансур Ғаниевич

ТОШМАТОВ Мансур Ғаниевич (1954.14.9, Тошкент) — эстрада хонандаси, Ўзбекистон халқ артисти (1995). Ғанижон Тошматовнинг ўғли. Тошкент театр ва рассомлик санъати интини тугатган (1979). «Наво» (197679), «Садо» ВИА (1979—81) лари, Жиззах (1982—84) ва Ўзбек давлат филармония (J 9868 8)си, Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлар ашула ва раке ансамбли (1991 —99)да яккахон хонанда, «Узбектеатр» бирлашмасида «Файз» қўшиқ театри (1988—91), Б. Зокиров номидаги Эстрадасимфоник оркестри (2003 й. дан) бадиий раҳбари. Репертуаридан чет эл эстрада юлдузлари — Ф. Синатра, Т. Жонс, С. Уандер Э. Жеро, Ўзбекистон (Э. Солиҳовнинг «Умид», Е. Ширяевнинг «Оқ қайинлар», Ик. Акбаровнинг «Қайдасан», «Раъно» ва б.) ва б. композиторлар асарлари, шунингдек, мусиқасини ўзи басталаган қўшиклари («Уйнадинг», У. Абдуазимова шеъри; «Ширин хаёл келарми», Ш. Рашидов) ўрин олган. Тошматов кенг диапазонли, жозибали овоз соҳиби. Ижролари грампластинка («Мансур Тошматов куйлайди», 1978) ва компакт диск («Your favorite songs», 2000)га ёзилган. «Узбектелефильм» студиясида Тошматов ижодига бағишланган 2 фильм ишланган (1984, 1988). Бир неча халқаро эстрада танловлар (жумладан, Болгариядаги «Олтин Орфей», 1978) ғолиби.


Кирилл алифбосида мақола: ТОШМАТОВ Мансур Ғаниевич ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
ЗОКИРОВЛАР
ФРАНЦИЯ
РАЖАБИЙЛАР
РОССИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты