ВАҲДАТИ МАВЖУД

ВАҲДАТИ МАВЖУД (араб. – мавжудот бирлиги) — Аллоҳ билан бирга ягона моддий олам бор деб ҳисоблайдиган таълимот. Бу таълимот тарафдорлари табиатнинг абадийлигини тан оладилар, Аллоҳ оламнинг ўзида, унга сингиб кетган деб қарайдилар. Ваҳдати мавжуд вакиллари одам бу дунёдан воз кечмай, тарки дунё қилмай яшашга интилиши керак деган фикрни олға сурдилар. Ҳиндистонда Ваҳдати мавжуд қадимдан мавжуд бўлиб, оламни моддийлик асосида тушунишга уста вор даражада аҳамият берар эди. Шунинг учун кўпчилик мусулмон руҳонийлари бу таълимотга шубҳа ва ҳушёрлик билан қарар эдилар. Киндий, Форобий, Ибн Рушд, Бедил бу таълимотнинг намояндалари ҳисобланади.

Ваҳдати мавжуд намояндалари фикрича, табиат абадий, ундаги нарса ва ҳодисалар ўзаро боғлиқ, дунё ҳамиша ўзгариш, ривожланиш ҳолатида туради. Ваҳдати мавжуд тарафдорлари мусулмон Шарқида табиатшунослик билимларининг ривожланиши учун фалсафий асослар яратиб берди. Муҳаммаджон Қодиров.


Кирилл алифбосида мақола: ВАҲДАТИ МАВЖУД ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ИБН СИНО
ФОРОБИЙ
Исмлар маъноси. Энг оммабоп исмлар тўплами.
ЕР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты