ТОШТИҚ МАДАНИЯТИ — Жан. Сибирнинг темир даври археологик маданияти (мил. ав. 1-а. — мил. 5-а.). Енисей дарёсининг ўрта ҳавзаси — Минусинск котловинасида, Красноярск атрофи, Кемерово вилоятининг шарқий қисмида тарқалган. Енисей бўйида жойлашган Батени қишлоғи яқинидаги Тоштиқ дарёси соҳилидаги мозорқўрғон номидан олинган. Дафн иншоотларига ўликлар куйдириб қўйилган. Тоштиқ маданияти қабилалари Тагар маданияти аҳолиси (динлинлар) аждоди бўлиб, мил. ав. 2 — 1-а. ларда Марказий Осиёдан келган туркийзабон гяньгунлар билан аралашиб кетганлар. Тоштиқ маданияти кабрларидан рангли нақш берилган маскалар, идишлар ва б. топилган.
Зодагонлар қабрларидан ҳайвонларнинг ёғочдан ишланган ҳайкалчалари, камбағалларни акс эттирган ҳайкаллар чиққан. Тоштиқ маданияти аҳолисининг машғулоти чорвачиликдеҳқончилик эди. Жамоа ибтидоий муносабатларининг сўнгги босқичида бўлган.