ВАҲОН ТИЗМАСИ

ВАҲОН ТИЗМАСИ — Тожикистоннинг чекка жан. даги ва Афғонистоннинг шим.-шарқидаги тизма, Помирнинг энгжан. тизмаларидан. Ваҳон тизмасининг ғарбий қисми Шоҳдара ва Панж дарёлари, шарқий қисми Помир дарёси билан Ваҳондарё орасида сувайирғичдир. Тизманинг уз. 160 км, ўртача бал. 5000 м, энг баланд жойи 6281 м. Ғарбий кисми Шоҳдара тизмаси деб ҳам аталади, шаркий қисми Афғонистон ҳудудида. Тоғ тепаларида ва қияроқ ён бағирларида доимий қор ва музликлар (Тожикистон ҳудудида умумий майд. 96,2 км2) кўп. Ваҳон тизмаси кембрийдан олдинги давр ва палеозойнинг гранит, гнейс, кристалли сланец ва метаморфик жинсларидан таркиб топган. Ваҳон тизмасида сийрак тоғ ксерофит ўтлари ва буталари усади. 4000 м дан юқорида альп ўтлоқлари бор.


Кирилл алифбосида мақола: ВАҲОН ТИЗМАСИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ПОМИР
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОЖИКИСТОН
ЕР
ТОШКЕНТ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты