ВАҲШИЙЛИК (варварлик) – 18-19-а. лар фанида қабул қилинган маданий-тарихий даврлаштиришга кўра, инсоният тарихи 3 даврининг (ёввойилик, Ваҳшийлик, цивилизация) ўртанчаси. 18-а. нинг 60-й. ларида шотланд файласуфи А. Фергюсон таклиф этган. Бу хилда даврлаштиришни америка тарихчиси ва этнографи Л. Г. Морган (1818 — 81) асослаб берган. Унга кўра, Ваҳшийлик кулолчилик ихтиро этилиши билан бошланиб, ёзувларнинг пайдо бўлишм б-н якунланган. Кўп тадқиқотчилар бундай даврлаштиришни қўлламайдилар. Ҳоз. замон фанида ибтидоий тарих янгича даврлаштирилмокда.
Ваҳшийлик кўчма маънода — ўта шафқатсизлик, ёвузлик, қўполликни англатади.