ВАҲҲОБИЙЛИК

ВАҲҲОБИЙЛИК — ислом динининг суннийлик йўналиши ҳанбалия мазҳабидаги оқим. Арабистон я. о. нинг марказий қисми (Нажд)да 18-а. ўрталарида пайдо бўлган. Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб (1703—92) асос солган (номи шундан). Ибн Абдулваҳҳоб ақоидда илоҳиётчилар Ибн Таймия (1263—1328) ва Ибн Касийр (1300—72) га эргашди. Ибн Абдулваҳҳоб диний тарғиботни тахм. 1730 й. да бошлаган, ўз отасининг вафотидан (1740) сўнг уни фаоллаштирган, чунки ота-ўғил ўртасида даъватнинг услуби хусусида ихтилоф бўлган. Турк тилидаги тадқиқотларда Ибн Абдулваҳҳоб узоқ йиллар инглиз жосуси билан ҳамкорлик қилгани ҳақида далиллар мавжуд. Ваҳҳобийлик тарафдорлари фикрича, фақат Аллоҳ маъбуд ва исломнинг манбаи Қуръон ва Суннадир. Муқаддас жойларни зиёрат қилиш, азиз-авлиёлардан дуоларда шафоат-ёрдам тилаш ширк ҳисобланади. Мусиқа, қўшиқ ва умуман маънавий тараққиётнинг бошқа кўп кўринишлари бидъат (кейин кириб келган янгилик) саналади. Ваҳҳобийларнинг ибодатлари ҳам тарихан шаклланган ҳанафия мазҳаби қоидаларидан ажралиб туради. Ваҳҳобийлар динни «тозалаш»га, Муҳаммад (сав) давридаги асл ҳолига келтириш иддаоси билан ҳаракат қилади.

Ваҳҳобийликда ғайридинларга, «илк ислом аҳкомларидан чекинган» мусулмонларга қарши кураш алоҳида ўрин тутади. Уларнинг даъватини қабул қилмаганларнинг барчаси гўё кофирдир. Дастлабки ваҳҳрбийлар имон масаласидаўта мутаассиблик, сиёсий рақиблар билан курашда эса ошкора экстремизм билан ажралиб турган. Ваҳҳобийлик таълимоти ўша пайтдаёқ норозилик туғдирган. Ибн Абдулваҳҳобни ҳатто ўзи туғилган жой — Уйайнадан қувиб чиқаришган. Аммо бу таълимот Арабистон я. о. нинг марказий қисмида ўша даврдаги мавжуд муҳит учун қўл келган. Зеро бу ерда бир неча майда сулолалар томонидан бошқарилган амирликлар ўзаро доимо низолашиб келардилар. Шундай сулолалардан бири — саудийлар тахм. 4 а. дан бери ад-Дарияни ўзларига марказ қилиб олиб, атрофдаги амирликларни бирлаштиришга ҳаракат қилардилар.

Амир Муҳаммад ибн Сауд (1725—65) бу ишда Ваҳҳобийлик таълимотидан фойдаланди. Муҳаммад ибн Сауд ва унинг ўғли Абдулазиз ибн Муҳаммад (1765—1803) ваҳҳобийлар байроғи остида ярим оролнинг катта қисмини куч билан эгаллаб, биринчи саудийлар давлатини барпо қилдилар. Аммо бу давлат 19-а. бошида мисрликлар истилоси натижасида қулади. Айни вақтда В. Арабистон я. о. дан ташқарида — Ҳиндистон, Индонезия, Шарқий ва Шим. Африкада ёйила бошлади. Иккинчи Саудийлар давлати қисқа муддат (1843—65) ҳукм сурди. Ва, ниҳоят, 20-а. бошида Абдулазиз ибн Абдураҳмон (1880 — 1953) охирги бор Саудийлар давлатини тиклаш учун бошланган ҳаракатга раҳбарлик қилди ва ҳоз. Саудия Арабистонига асос солди.

Ваҳҳобийлик дастлаб усмонли туркларнинг расмий мазҳаби — ҳанафияга қарши курашган бўлса, кейинчалик умуман хатарли, реакцион диний-сиёсий оқимга айланди. Вахҳобийлар, одатда, террор ёки давлат тўнтариши йўли билан ҳокимият тепасига келишга интиладилар. 19-а. нинг 70-й. ларида Ҳиндистон ваҳҳобийлари Калькутта бош судьяси Норманни ўлдириш б-н «шуҳрат» қозондилар. 1979 й. нояб. ойида саудиялик ваҳҳобийчи Жуҳайман ал-Ўтайбий гуруҳи мусулмонларнинг энг муқаддас макони — Маккаи Мукаррама ш. даги «Масжид ал-Ҳаром»ни босиб олди. Масжидни эгаллагач, бу ерга келиши кутилган подшоҳ Холидни бандиликка олиш, ораларида бўлган «Маҳдий» раҳбарлигида умумхалқ қўзғолонини кўтариш, дастлаб Саудия Арабистони, сўнг бошқа мамлакатларда ҳам «ҳақиқий» ислом ғалабасига эришиш режалаштирилган эди. Саудия ҳукумати француз жандармериясининг мутахассислари ёрдамида икки ҳафтадан ортиқ муддатда бу ҳаракатни бостирди. Расмий маълумотларга кўра, ваҳҳобийлардан 117 киши ўлдирилди ва 143 киши ҳибсга олинди, айни вактда ҳукумат кучларидан 127 киши ҳалок бўлди ва 451 киши яраланди.

Ваҳҳобийлик муайян кўринишда Ўзбекистонда ҳам пайдо бўдди. Коммунистик мафкура барбод бўлгач, юзага келган ғоявий бўшлиқни тўлдиришга ҳаракат қилган ваҳҳобийлар ёш авлодни йўлдан уришга, ҳар қандай воситани ишга солиб, ўзлари учун ижтимоий муҳит яратишга уриндилар. Жамиятда беқарорликни вужудга келтириш мақсадида 1997 й. охирида Наманган ш. да ваҳшиёна қотилликлар содир этишгача бориб етдилар. Ўзбекистон ҳукуматининг изчил сиёсати Ваҳҳобийлик кўринишидаги диний экстремизм ва ақидапарастлик ёйилишининг олдини олди.

Ад.: Каримов И., Ўзбекистан XXI аср бўсағасида: хавфсизликка тахдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари, Т., 1997,Ҳусниддинов 3., Ислом: йўналишлар, мазҳаблар, оқимлар, Т., 2000.

Аҳаджон Ҳасанов.


Кирилл алифбосида мақола: ВАҲҲОБИЙЛИК ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ИСЛОМ
ҲИНДИСТОН
ҚУРЪОН
ФРАНЦИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты