ТОШҚЎРҒОН, Хулм Афғонистоннинг шим. қисмидаги шаҳар. Самангон вилоятида. Аҳолиси 35 минг киши (1990-й. лар ўрталари) . Хулм дарёси воҳасидаги савдотранспорт маркази. Шаҳар атрофида мева, узум, пахта ва бошқа қишлоқ хўжалиги. маҳсулотлари етиштирилади. Ун тортиш, пахта тозалаш корхоналари бор. Ҳунармандчиликда газлама ва гилам тўқилади, чарм, мис ва темирдан уйрўзғор буюмлари тайёрланади.