ВВЕДЕНСКИЙ Николай Евгеньевич

ВВЕДЕНСКИЙ Николай Евгеньевич [1852.16(28).4 – 1922.16.9] – рус физиологи, И. М. Сеченовнинг шогирди. Петербург ФА акад. (1909). Илмий тадқиқотлари ҳайвон тўқималарининг ҳар хил таъсиротга жавобини текширишга бағишланган. Введенский тирик система фақат таъсиротлар таъсирида ўзгариб қолмасдан, балки ўз фаолияти жараёнида ҳам ўзгариши мумкин деган хулосага келган; бу билан биринчи бўлиб физиологияга «вақт омили» тушунчасини киритган. Введенский нерв-мускул аппаратини нерв толалари, нерв учлари ва мускуллардан ташкил топган турли қисмлари ҳар хил ҳаракатчанликка эга бўлган ҳосила деб қараган. Парабиоз туғрисидаги таълимотга асос солган.


Кирилл алифбосида мақола: ВВЕДЕНСКИЙ Николай Евгеньевич ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
Исмлар маъноси. Энг оммабоп исмлар тўплами.
Исмлар. Энг чиройли ва машҳур исмлар.
БИОЛОГИЯ
РОССИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты